Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда турмуш ўртоғидан қочган аёл бегона эркакдан ёрдам сўради

Самарқандда турмуш ўртоғидан қочган аёл бегона эркакдан ёрдам сўради

"Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб қутулиш учун бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлди" сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан расмий муносабат берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизматининг ёзишича, Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг бирида бир аёл ва эркак ўзаро жанжал қилишаётган вақтида, аёл кўчадан ўтиб кетаётган машинага ўтириб, ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган.

Ҳайдовчи бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 01:16 28.11.2022. Ўқилди: 7766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!