Разведка маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушида ярим млн нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда Британия Қуролли кучлари бош қўмондони Рич Найтон журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
Унинг айтишича, 2022 йил февралдан буён ярадорларни ҳам ҳисобга олганда, Россиянинг умумий ҳарбий йўқотишлари 1,5 млн нафар атрофида баҳоланмоқда. У йўқотишларнинг мутлақ аксарияти 2023 йил январидан кейинги даврга тўғри келишини таъкидлади.
«Менимча, бу рақамлар шунчалик кичик силжиш учун инсон ҳаётининг маъносиз ва беҳуда сарфланаётганини яққол кўрсатиб турибди», — деди у.
Найтон, шунингдек, уруш Россия иқтисодиётига ҳам таъсир қилганини айтди.
«Россия иқтисодиёти, аҳолининг фаровонлиги ва келажаги учун йўқотишлар улкан», — дея қўшимча қилди Найтон.