Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа давлатлари қўшинларининг Украина ҳудудига киритилиши уларнинг Россия билан уруш бошлашини англатади — Владимир Путин

Европа давлатлари қўшинларининг Украина ҳудудига киритилиши уларнинг Россия билан уруш бошлашини англатади — Владимир Путин



Россия президенти бу ҳақда Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган БРИКС саммити доирасида журналистларга маълум қилди.

"Ҳозир европаликлар Украина ҳудудига қўшин киритиш ҳақида ўйлаётганини айтмоқда. Бу Россия билан урушни англатади. Европа давлатлари ўз мамлакатларини Москва билан ҳарбий тўқнашувга олиб бормоқда", — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Европа билан можаро қилиш учун асоси йўқ. Путин бу борадаги барча масалалар Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича ҳал этилганини таъкидлади.

2026 йил январда Украина, Франция ва Буюк Британия уруш тугаганидан сўнг Украина ҳудудига хорижий кучларни жойлаштириш имконини назарда тутувчи декларацияни имзолаганди. Ҳужжат Парижда ўтказилган “Кўнгиллилар коалицияси” саммити доирасида қабул қилинган.

Режага кўра, ўт очиш тўхтатилганидан кейин Буюк Британия ва Франция Украина ҳудудида ҳарбий марказлар ташкил этиши, Украина армиясини қўллаб-қувватлаш учун қурол-яроғ ва техника сақланадиган ҳимояланган объектлар барпо этиши мумкин. Ушбу ташаббус Европа давлатлари раҳбарлигида, АҚШнинг ташкилий кўмаги билан амалга оширилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!