Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияда ишга туширишга тайёр ядровий каллаклар сони рекорд даражага етди - SIPRI

Россияда ишга туширишга тайёр ядровий каллаклар сони рекорд даражага етди - SIPRI



Россия ядровий қурол ташувчи воситаларга жойлаштирилган ядровий каллаклар сонини тўртинчи йилдирки оширмоқда. Бу Стокгольм Тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларида келтирилган.

SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилда Россия ядровий арсенали 5420 та каллакдан иборат бўлган. Уларнинг 2604 таси захирада, 1020 таси «ҳисобдан чиқарилган», 1796 таси эса ракеталар ва бомбардимончи самолётларга жойлаштирилган.

Бир йилда жойлаштирилган каллаклар сони 78 тага ошган. Россия билан таққосланадиган ядровий арсеналга эга АҚШда эса бу кўрсаткич ўзгармаган — 1770 та. Франция ва Буюк Британия ҳам қўшимча каллакларни ташувчи воситаларга жойлаштирмаган — мос равишда 280 ва 170 та.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!