Бугун 13 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

11 сентябр хавфи аввалдан маълум эди

11 сентябр хавфи аввалдан маълум эди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси президентлар Клинтон ва Бушни терактлар тайёрланаётганидан огоҳлантирган, бироқ 2001 йил 11 сентябрга қадар бунга эътибор берилмаган.

Кеча, 11 сентябр куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) 11 сентябр терактларидан аввалроқ “Ал-Қоида” Қўшма Штатларга ҳужум қилиш режалари юзасидан президентларга тақдим этилган 1998–2001 йилларга оид 71 та разведка ҳужжатидан махфийлик мақомини олиб ташлади. Бу 2004 йилдан буён 11 сентябр воқеалари бўйича махфийлиги бекор қилинган энг йирик архивдир.

Жумладан, МРБ ҳали 1998 йилнинг 10 сентябридаёқ “Ал-Қоида” портловчи моддалар билан тўлдирилган самолёт орқали АҚШнинг қайсидир шаҳрига ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирган.

Бундан ташқари, МРБ 2001 йил 11 сентябрдан бир неча ҳафта олдин Усома бин Лодин “Толибон” етакчисини “Қўшма Штатларга улкан зарар етказувчи” амалиёт тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирган. 6 август куни эса хавфсизлик хизматлари ҳукуматни бин Лодин самолёт ўғирлашга тайёргарлик кўраётганидан тўғридан-тўғри огоҳлантирган.

Киритилди: 20:45 12.09.2026. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!