Айрим участкаларда Россия бўлинмалари Жеребец дарёси томон чекинди. Бу Лиманга бўлган таҳдидни камайтирди ҳамда Россия қўшинларининг Славянск ва Донбасснинг шимолий қисми йўналишида кейинги илгарилашини қийинлаштирди.
АҚШнинг Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россиянинг ҳарбий блогерлари Украина қарши ҳужумлари бир неча ойдан бери давом этаётганини ва Россия қўшинларининг аҳволи ёмонлашаётганини тан олмоқда. Хабарларга кўра, Россия Қуролли кучлари бўлинмалари илғор позицияларнинг бир қисмини тарк этишга мажбур бўлган.
Святогорскдаги вазият ҳам алоҳида акс-садо берди. Владимир Путин аввалроқ шаҳар эгалланганини омма олдида маълум қилган эди. Бироқ кўп ўтмай Украина ҳарбийлари шаҳар устидан назоратни сақлаб турганини намойиш қилди.