Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда Турк маданияти ва мероси фонди томонидан ноёб лойиҳалар тақдим этилади

Самарқандда Турк маданияти ва мероси фонди томонидан ноёб лойиҳалар тақдим этилади

2025 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида туркий дунё учун тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеа бўлиб ўтади — Турк маданияти ва мероси фонди илк бор туркий сивилизациянинг чуқур илдизлари ва буюклигини акс эттирувчи ноёб лойиҳаларни тақдим этади.

“Адабиёт ва санъат” порталига Турк маданияти ва мероси фондидан берилган маълумотга кўра, тақдимот қуйидаги лойиҳаларни ўз ичига олади:
• Турк давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган “Турк дунёсига қараш – 2040” ва “TURKTIME” стратегик ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган “Турк дунёсининг маданий коди” номли маданий мерос каталоги;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва турк давлатлари раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётган кўп жилдли “Турк фольклор мероси” антологияси.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ноёб лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Турк маданияти ва мероси фонди туркий дунёнинг таниқли олим ва мутахассисларини бирлаштирди. Улар туркий халқларнинг асрлар давомида шаклланган маданий ва илмий меросини тизимлаштириш, тадқиқ этиш ва келажак авлодларга етказиш ишига беқиёс ҳисса қўшдилар.

Дастур доирасида, шунингдек, 2025 йил 3 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси қарори билан қабул қилинган Туркий тиллар оиласи куни (World Turkic Language Family Day) нишонланди. Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон ва Венгриянинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар, таниқли олимлар, маданият институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир турк маданияти ва меросининг элчилари — этно-фольклор “Туран” ансамбли солистларининг чиқишлари билан бойитилди.

Шу тариқа, ЮНЕСКО 15 декабрь кунини Турк тиллар оиласи куни деб эълон қилди. Бу кун ҳар йили нишонланади.

Мазкур тадбир туркий халқлар тарихи учун навбатдаги муҳим воқеа бўлиб, уларнинг тил ва маданий бирлигининг халқаро миқёсда эътироф этилишини ҳамда туркий цивилизациянинг жаҳон маданияти ва гуманитар ҳамкорлик тараққиётига қўшган ҳиссасини акс эттиради.

Киритилди: 18:42 03.11.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!