Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ 2026 йилдан долларнинг янги намуналарини муомалага киритади

АҚШ 2026 йилдан долларнинг янги намуналарини муомалага киритади

АҚШ 2026 йилдан бошлаб доллар банкноталарини тўлиқ янгилаш бўйича энг йирик модернизация дастурини бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Зарбхона ва матбаа бюроси (БЕП) хабар берди.

Қайта лойиҳалаш жараёнига Молия вазирлиги, Молия сиёсати бюроси, Федерал захира тизими бошқарув кенгаши, Федерал захира тизими ва АҚШ Махфий хизмати вакилларидан иборат Сохталаштиришга қарши бошқарув қўмитаси (АCД) раҳбарлик қилади.

Унга кўра, янги купюралар, аввало, хавфсизлик даражасини ошириш, қалбакилаштириш технологияларига қарши курашни кучайтириш ҳамда долларнинг глобал захира валюта сифатидаги мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган.

Банкноталарнинг янгиланиши қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • $10 лик банкнота — 2026 йилда;

  • $50 лик — 2028 йилда;

  • $20 лик — 2030 йилда;

  • $5 лик — 2032 йилда;

  • $100 лик — 2034 йилда муомалага чиқарилади.

Қайд этилишича, мазкур кетма-кетлик хавф-хатарларни камайтириш ва қалбаки пул муомаласига қарши курашишга йўналтирилган.

Банкноталарнинг ташқи дизайни ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Ҳар бир купюранинг янги кўриниши муомалага чиқарилишидан олти-саккиз ой олдин оммага тақдим этилади.

Киритилди: 23:55 01.12.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!