Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйиш учун танишидан 600 доллар олаётган ҳамшира ушланди

Самарқандда «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйиш учун танишидан 600 доллар олаётган ҳамшира ушланди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ҳамшира танишини туман тиббиёт бирлашмасининг «Тез тиббий ёрдам» бўлимига ишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 600 АҚШ долларини олаётганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 21 апрел куни Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи 33 ёшли У.Муҳайё ўзининг хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, таниши, 38 ёшли С.Шаҳнозани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, иш жойида ундан 600 доллар олаётган вақтида ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

Самарқандда «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйиш учун танишидан 600 доллар олаётган ҳамшира ушланди

Самарқандда «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйиш учун танишидан 600 доллар олаётган ҳамшира ушланди

Қайд этилишича, тадбир давомида, У.Муҳайёдан кимёвий ишлов берилган 600 доллар пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.Муҳайёга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқейидан фойдаланиб ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 18:50 24.04.2021. Ўқилди: 2744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!