Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда талаба танишини Қирғизистон Республикаси университетига ўқишга киритишга ваъда берди, лекин...

Самарқандда талаба танишини Қирғизистон Республикаси университетига ўқишга киритишга ваъда берди, лекин...

Самарқанд медицина институти талабаси танишини чув туширишига бир баҳя қолди. Жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг "Aniq.uz"га берган хабарига кўра, Самарқанд медицина институти талабаси Н.М. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб қўйиш ва кейинчалик Самарқанд Давлат Университетига ўқишини кўчириб беришини айтган. Бу хизмати эвазига 5 000 АҚШ доллари сўраган. Талаба пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:05 26.01.2021. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!