Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқарган хусусий корхона аниқланди

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқарган хусусий корхона аниқланди

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ттўғрисида”ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва оҳак ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 580 млн. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:51 05.12.2023. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!