Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона қўлга тушди

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Пасдарғом туманида фуқаро Р. А. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, лойиҳа-техник ҳужжатлари ва шартнома расмийлаштирмасдан, ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 1 миллиард 239 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!