Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда сифатсиз қурилиш объектлари бузиб ташланди

Самарқандда сифатсиз қурилиш объектлари бузиб ташланди

Бу ҳақда вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, cифатсиз қурилиш ишларини олдини олиш, ноқонуний объектларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида Самарқанд вилояти бўйлаб рейд тадбирлари янада кучайтирилган.

“Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Умар Мирзаев томонидан инспекциянинг барча ходимлари билан ушбу масала юзасидан муҳокама ўтказилиб, ходимлар ҳудудлар бўйлаб йўналтирилди” дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан янада кучайтирилган тартибда ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида “Меъмор комплекс” МЧЖ томонидан қурилаётган мактаб биносида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган.

Шунингдек, назорат тадбирлари давомида айрим сифатсиз ишлар аниқланиб, демонтаж қилдирилган.

Киритилди: 22:05 06.10.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!