Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Самарқандда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Мирбозор бозори” МЧЖ ҳудудидаги “М.А.” хусусий корхонасига тегишли савдо дўкони сотувчиси Я.Ш. келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 81,4 млн сўмлик 2 054 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:37 25.03.2025. Ўқилди: 557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!