Ургут туманида олдиндан кузатувда бўлган, 59 ёшли ва муқаддам наркотик савдоси учун судланган шахс навбатдаги жинояти чоғида қўлга олинди.
У Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 993 грамм “опий” моддасини шартли харидорга $15 мингга сотмоқчи бўлган вақтида ушланган.