Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда қалбаки доллар савдоси фош этилди

Самарқандда қалбаки доллар савдоси фош этилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахслар қўлга олинди. Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 100 АҚШ доллари номиналидаги қалбаки банкнотлардан иборат жами 7400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн. сўмга сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Аниқланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, қалбаки купюрлар эса Туркиядан олиб келинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 14:15 14.10.2026. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!