Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда контейнердан жонсиз ҳолда топилган икки ишчи ис газидан вафот этган

A A A
Самарқандда контейнердан жонсиз ҳолда топилган икки ишчи ис газидан вафот этган

Самарқанд вилоятида «Агрокимётаъминотсервис» компаниясига тегишли контейнердан икки ишчининг жасади топилган. Уларнинг ўлимига қўлбола печкадан чиққан ис гази сабаб бўлгани аниқланди.

Самарқандда контейнер ичидан икки нафар ишчининг жасади номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов уларнинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, икки нафар ёлланма ишчи 17 ноябрь куни «Агрокимётаъминотсервис» МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:47 24.11.2021. Ўқилди: 2536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!