Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда ИИБ ходимлари иккита жиноятнинг олдини олди

Самарқандда ИИБ ходимлари иккита жиноятнинг олдини олди

Ургут тумани2021 йил 16 январь куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ га туманнинг “Қуйи Алгар” маҳалласида яшовчи, Х. ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фото суратлари борлиги, ушбу фото суратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

2020 йил 17 январь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги "Самарқанд-Тошкент" автобекати олдида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Х.У. ариза муаллифидан қонунга хилоф равишда 500 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пулларни олиб, уятсиз фотосуратлари мавжуд бўлган телефон аппаратини Х. га берган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳриШунингдек, 2021 йил 16 январь куни Жомбой туманида яшовчи, Э.  Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи, таниши М.Ф. унга телефон қилиб, унинг яланғоч тушган расмлари телефон аппаратида борлигини, 2.000 АҚШ доллар бермаса, ушбу расмларни интернет тармоғига жойлаштиришни айтиб, ундан пул сўраётганлиги, М. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2021 йил 16 январь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Марҳабо маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ф. ариза муаллифидан тадбирда ишлатилган 1.045.000 сўмга тенг бўлган, 1.000 АКШ долларини олаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:51 18.01.2021. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!