Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тоқаев Россияни «буюк держава» деб атади ва Путинни мақтади

Тоқаев Россияни «буюк держава» деб атади ва Путинни мақтади



Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Москвада Владимир Путин билан учрашув чоғида Россия ва унинг раҳбарининг халқаро майдондаги позициясини юқори баҳолади.
Тоқаев Путиннинг Хитойга яқинда амалга оширган ташрифи ва АҚШ ҳамда Хитой раҳбарлари билан уч томонлама мулоқотини муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

«Тарихнинг жуда мураккаб бир палласида, геосиёсат бутунлай беқарорлашган бир пайтда Россия буюк давлат сифатида олдинга чиқди».
«Бу — Владимир Путиннинг улкан хизмати».


Тоқаев Россияни «буюк держава» деб атаб, бу ҳолатни кузатаётганидан ва Россия учун чин дилдан хурсанд эканини билдирди. Путин эса Қозоғистон президентига билдирган фикрлари учун миннатдорлик билдирди.

Тоқаевнинг Москвага ташрифи 25–26 ноябрь кунлари амалий ташриф доирасида бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 18:07 26.11.2026. Ўқилди: 1908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар