Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мисрда фожиа: ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди

Мисрда фожиа: ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди

Миср пойтахти Қоҳиранинг шимолий қисмида ёқилғи ташувчи автоцистерна иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси йирик ёнғинга сабаб бўлди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фожиа оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Cairo24 телеканалининг хабар беришича, автоцистерна Қоҳиранинг Ал-Варрак туманида ағдарилиб, ёниб кетган. Олов яқин атрофдаги бир нечта автомобилга ҳам тарқалган. Ёқилғи портлашининг сабаби ҳозирча маълум қилинмаган.

Ҳодиса жойига 39 та тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Ҳудуддаги барча тиббиёт муассасалари кучайтирилган шайлик ҳолатига келтирилган.

Миср бош вазири Мустафо Мадбули жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, улар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига молиявий компенсация тўлаш бўйича топшириқ берди.

Киритилди: 05:20 26.11.2026. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар