Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нетаньяху сўз берди

Нетаньяху сўз берди

АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер Исроил бош вазири вазифасини бажарувчи Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ғазо сектори бўйича Дональд Трамп таклиф этган режани амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

The Times of Israel нашрининг хабар беришича, Вашингтонда ҲАМАСни қуролсизлантиришга қаратилган 15 банддан иборат дастурда белгиланган мажбуриятларни Исроил томони кечиктираётганидан норозилик кучайган.

Манбаларга кўра, Нетаньяху аввалроқ Трамп билан мулоқотда бош вазир вазифасини бажарувчи мақомида экани режани амалга оширишга тўсқинлик қилаётганини айтган. Бироқ АҚШ маъмурияти ушбу мақом Исроил раҳбарига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда халақит бермаётганини таъкидлаб, бу важни жиддий қабул қилмаган.

Кушнер билан суҳбатда эса Нетаньяху режани амалга оширишда олдинга силжишга қатъий бел боғлаганини билдирган.

Вашингтон Исроилдан қуйидаги чораларни кўришни кутмоқда:

  • Исландия тинчликпарвар кучларини жойлаштириш ва улар учун базалар қуришга рухсат бериш;

  • 4 минг нафар фаластинликнинг полиция хизмати бўйича таълим олиш учун Ғазодан чиқишига имконият яратиш;

  • вақтинчалик турар жойларни Ғазога олиб киришга рухсат бериш;

  • Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида янги турар жой мавзеси қурилиши режалаштирилган ҳудудда Ғазонинг технократик ҳукумати иш бошлашига шароит яратиш;

  • сув таъминоти ва соғлиқни сақлаш тизимларини тиклаш учун зарур материалларни Ғазога киритиш.

Шунингдек, Оқ уй Нетаньяху келгусида мухолифат сафига ўтган тақдирда ҳам мазкур режани қўллаб-қувватлашда давом этиши бўйича кафолат олишга интилмоқда.

Киритилди: 05:17 26.11.2026. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар