Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Россия фақат Украинани кўзламаяпти"

"Россия фақат Украинани кўзламаяпти"

Мерц Европани Москвага қарши қатъий туришга чақирди

"Ҳам ўта ўнг, ҳам ўта сўл қарашдаги кучларга қайта-қайта уқтириш керак: Россия нима истаётганини аниқ билади — ва у фақат Украинани эмас, ундан кўпроғини кўзламоқда. Буни англамаганлар ё замонавий дунёни тушунмайдилар, ёки бутунлай бошқача мақсадларни кўзлайдилар.

Россия Болтиқбўйи минтақасида кескинликни кучайтирмоқда. У бу кескинликни Полшада, Қора денгизда ва ҳатто космосда ҳам авж олдирмоқда. Қолаверса, Россия бизнинг мамлакатимиз ичида ҳам ўз фаолиятини кескин кучайтирмоқда — бунда у инсонлар қурбон бўлиши эҳтимолини ҳам мутлақо писанд қилмаяпти. Айнан шунинг учун ҳам биз, европаликлар, Россияга унинг чегараларини кўрсатиб қўямиз" — деди Германия канцлери.

Киритилди: 12:37 26.11.2026. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар