Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мисрдаги фожеада ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Мисрдаги фожеада ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Мисрда нефть маҳсулотлари ташиётган автоцистернанинг ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди, яна 15 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Таъкидланишича, автоцистерна Гиза вилоятининг Эль-Варрак ҳудудидаги туннель устида ағдарилиб кетган ва ёна бошлаган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлган.

Айтиш жоизки, Қоҳира ҳалқа автомобиль йўли Буюк Қоҳира ҳудудидаги Қоҳира, Гиза ва Қалюбия вилоятлари орқали ўтувчи асосий автомобиль йўлларини ўзаро боғлайди.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар