Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда ҳарбийлар ўртасида триатлон спорт тури бўйича 25-жаҳон чемпионати бошланди

Самарқандда ҳарбийлар ўртасида триатлон спорт тури бўйича 25-жаҳон чемпионати бошланди

Бугун Самарқанд туманида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 25-жаҳон чемпионати старт олди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, нуфузли мусобақада дунёнинг 13 давлати — Ўзбекистон, Бельгия, Канада, Испания, Франция, Германия, Словения, Швейтсария, Қатар, Россия, Эрон, Португалия ва Қозоғистондан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

Беллашувлар якка тартиб ва жамоавий йўналишларда ўтказилиб, спортчилар 750 метрга очиқ сув ҳавзасида сузиш, 19 километр велопойга ҳамда 5 километр югуриш босқичларида ўз маҳоратларини намоён этадилар.

Киритилди: 17:28 19.08.2025. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!