Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда аёл болаларини ўлдириш билан эрига таҳдид қилди

Самарқандда аёл болаларини ўлдириш билан эрига таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз боласини қийнаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Каттақўрғон туманининг Андоқсой МФЙ, Андоқсой қишлоғида содир бўлган. 2000-йилда туғилган Х.У. айни дамда Россия Федерациясида бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик натижасида, жахл устида, боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Киритилди: 21:52 17.03.2023. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!