Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда ажиб “ҳангома”лар: ҳоким хотини, ўғли ва ҳайдовчисини давлат ҳисобидан Хитойга юборган

Самарқандда ажиб “ҳангома”лар: ҳоким хотини, ўғли ва ҳайдовчисини давлат ҳисобидан Хитойга юборган

Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан Самарқанд вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хорижий хизмат сафарлари, улар бўйича маълумотларнинг очиқланиши ва белгиланган тартиб-таомилларга риоя этилиши ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида вилоятнинг Қўшработ ва Каттақўрғон туман ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан хизмат сафарларига яқин қариндошлари, шунингдек, сафарга бевосита алоқадор бўлмаган ходимлар юборилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Хитойда Марказий Осиё давлатларининг профессионал фермерлари учун ташкил этилган семинарга Қўшработ туман ҳокимининг ҳайдовчиси М.Т. ҳамда ҳокимнинг ўғли Д.Д.лар хизмат сафарига юборилган.

Бундан ташқари, Хитойда ташкил этилган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қайта ишлашни ташкил этиш” бўйича махсус ўқув курсларида Қўшработ туманидаги соҳага алоқадор ҳокимлик вакиллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилганлиги кўрсатилиб, 32 нафар шахсдан иборат делегация таркиби (рўйхат) тақдим этилган.

Бироқ, рўйхатни ўрганиш давомида айрим делегация вакиллари, жумладан, туман ҳокимининг турмуш ўртоғи М.Ш., ҳокимлик бошқа мансабдор шахсининг яқин қариндоши Ч.Ҳ.лар рўйхатга асоссиз равишда киритилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, рўйхатдаги Н.Х. ва М.С.лар Қўшработ туманидаги 1-сон техникум ходимлари сифатида расмийлаштирилган бўлиб, аслида улар ушбу техникумда ишламаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хорижий хизмат сафарига тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаган ходимларни юбориш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Масалан, Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо шартномалари бўйича янги келишувларга эришиш мақсадида 2025 йилнинг 22–30 май кунлари Хитойга хизмат сафари ташкил этилиб, делегация таркибига сафар мақсадларига тўғридан-тўғри алоқадорлиги бўлмаган ҳокимлик ходими ҳам киритилган.

Шу каби, Давлат раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонида мансабдор шахсларнинг хорижий хизмат сафарлари ҳақидаги ахборотлар очиқ эълон қилиниши белгиланган бўлишига қарамай, Каттақўрғон ҳамда Қўшработ туман ҳокимликлари томонидан ушбу маълумотлар асоссиз равишда яширилганлиги аниқланди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: Бугун 20:04. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!