Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 7-синф ўқувчиси бобосининг 65 000 долларини ўғирлаб кетди

Самарқандда 7-синф ўқувчиси бобосининг 65 000 долларини ўғирлаб кетди

2021 йил 13 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган набираси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 11:13 17.11.2021. Ўқилди: 4815 марта. Фикрлар сони: 20 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!