Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 55та қурилмадан иборат ноқонуний майнинг ферма аниқланди

A A A
Самарқандда 55та қурилмадан иборат ноқонуний майнинг ферма аниқланди

Самарқанд вилоятида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Унга кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Тойлоқ тумани, "Чороғбон" МФЙдаги истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 миллиард 528 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 22:05 05.10.2024. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!