Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлди. У 2 йил давомида зўрлаб келинган

Самарқандда 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлди. У 2 йил давомида зўрлаб келинган

Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаб, ҳомиладор қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда uzreport хабар бермоқда.

Aниқланишича, 2021 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолган. Ҳолат юзасидан олиб борилган текширув давомида қизни у билан бир уйда бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши зўрлагани аниқланган. Зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошланган.

Эркакка нисбатан Самарқанд шаҳар суди томонидан жазо тайинланган. Суд ҳукми билан айбдор Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда судланувчига 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 20:19 23.12.2022. Ўқилди: 22011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!