Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқанд ва Навоийда катта миқдорда кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

Самарқанд ва Навоийда катта миқдорда кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ў.Ш. фуқаро Э.Х.га 3 738 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Ф.А.га 162 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан яна 510 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:24 11.06.2025. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!