“Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” мавзусидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б. Қурбонов раислигида ўтказилмоқда.
Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот қатнашчиларига мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.
Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган.
2025 йилда Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар, мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар қатнашмоқда.