БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Киев яқинида қийноқлар қўлланилгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ташкилот ҳар қандай зўравонлик ва шафқатсиз муносабатга оид маълумотлар холис, тўлиқ ҳамда шаффоф тарзда текширилиши шартлигини таъкидлади.
"Ҳар қандай суиистеъмолчилик ва шафқатсиз муносабат ҳақидаги даъволар, жумладан, мажбурий ҳарбий хизматга чақирилган шахслар ёки ҳарбий хизматчиларга нисбатан содир этилган эҳтимолий қонунбузарликлар тўлиқ, холис ва шаффоф тергов қилиниши лозим", — деди бошқарма вакили Шабиа Манту.
Унинг сўзларини РИА Новости агентлиги келтирмоқда.