Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Арманистон бош вазирининг ЕОИИ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги танлов ҳақидаги баёнотларида аниқлик йўқлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 29 май куни ЕОИИга аъзо тўрт давлат раҳбари Ереванга аниқ саволлар берган, аммо ҳозиргача жавоб олмаган.
Захарова Арманистон ҳукуматининг позицияси ҳамкорлар учун тушунарсизлигини таъкидлаб, бундай қарорлардан олдин аҳоли фикрини ўрганиш зарурлигини қайд этди.