Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд шаҳри кенгаяди

Самарқанд шаҳри кенгаяди

Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманидаги 17,5 минг гектар ҳудуд Самарқанд шаҳрига қўшиб берилади.

Бунинг ҳисобига Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

Шу боис, аҳолиси ва даромади кундан кунга ўсиб бораётган Самарқанд шаҳрида замонавий уй-жойларга бўлган талабни таъминлаш учун 3 та йирик массив танлаб олинди.

Жумладан, “Ширин” массивида 180 минг, “Темирйўл орти” ҳудудида 100 минг, “Қорасув-2” массивида 30 минг аҳоли учун 700 дан ортиқ замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилади.

Самарқанд шаҳридаги 49 та вилоят ташкилоти келаси йил “Ширин” массивига кўчади. Шу йил охиригача бу массивни шаҳар маркази билан боғловчи “Қорадарё” устидан ўтган 577 метрли кўприк ишга туширилади.

Киритилди: 18:28 25.11.2025. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!