Мазкур келишув доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб Вебстер университети билан ҳамкорликда «Ҳамширалик иши» йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш бўйича уч томонлама меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан 3+1 шаклидаги «Ҳамширалик иши» қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малакаларини ошириш имкониятига эга бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Вебстер университети ўртасидаги мазкур қўшма таълим лойиҳаси мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари ичида биринчи бўлиб, талабаларимизнинг жаҳон стандартлари асосида тиббий билим олишлари ва рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишларига кўмак беради.
Қўшма таълим дастурига қабул жараёнлари жорий йилнинг август ойида бошланади.