Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг Вебстер университети билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.
Хусусан, икки муассаса ўртасида “Тиббий биология” ва “Олий ҳамширалик” йўналишлари бўйича Америка стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилган.
Куни кеча мазкур келишув доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Вебстер университети билан ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан "3+1 шаклидаги “Ҳамширалик иши” қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малака ошириш имкониятига эга бўлади.