Англия Премьер-лигасининг илк турида "Ливерпуль" ўз уйида "Энфилд" стадионида "Борнмут"ни қабул қилди. Мерсисайдликлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.
Финал ҳуштагидан сўнг мухлислар португалиялик Диогу Жота хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг номини ҳайқира бошлашди. Бу вазиятда "қизиллар"нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кўз ёшларини тийиб тура олмади. Жота автоҳалокатга учраб, вафот этганди. Бу июль ойининг бошларида содир бўлди.
Арне Слот шогирдлари Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинини сафарда "Ньюкасл"га қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.