Муҳаммад Салоҳ ўзига хос натижа қайд этди.
«Ливерпуль» ҳужумчиси АПЛ 1-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га (2:2) қарши ўйинда гол урди.
Натижада мисрлик форвард Премьер-лигада кетма-кет 6 мавсумнинг 1-турида гол урган илк футболчига айланди.
Салоҳ 2017/18 йилги мавсумдан 2019/20 йилги мавсумгача дастлабки баҳсда 1тадан тўп киритган, 2020/21 йилги мавсумда эса ҳет-трик қайд этган, кейинги икки йилда эса яна 1тадан гол.