Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Вильям Салиба Мадриднинг "Реал" клубидан бўлаётган қизиқиш фонида "канонирлар" билан яқин орада янги шартнома имзолаш истаги ҳақида фикр билдирди.
"Арсенал" билан қачон янги шартнома имзолайман? Умид қиламанки, тез орада," - деди Салиба.
Шунингдек, 24 ёшли Салиба келаётган мавсумда "Арсенал" ўзи иштирок этадиган барча турнирларда ғалаба қозонишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишини таъкидлади.
Амалдаги меҳнат шартномаси Вильям Салибани "Арсенал" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради. Нуфузли "Transfermarkt" портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.