Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саиджамшид Жафаров профрингдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Саиджамшид Жафаров профрингдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Москва шаҳрида бокс бўйича навбатдаги IBA Champions' Night турнири бўлиб ўтди.

«Лужники» мажмуаси мезбонлик қилган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

У россиялик Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилди. 71 кг вазн тоифасида ташкил этилган 6 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда Жафаров очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Саиджамшид бундан аввалги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Бу ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшиднинг проф боксдаги дебют жанги бўлганди.

Киритилди: 12:37 01.02.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!