Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Бу даргоҳда 260 нафардан зиёд иқтидорли ўғил-қиз таълим олишни бошлади.

Ўқув жараёнида STEM йўналишига — математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологияларига алоҳида эътибор қаратилган. Болалар бу фанларни чуқур ўзлаштириш баробарида лойиҳалар устида ишлайдилар, билимларини амалиётда қўллаш кўникмасини ҳосил қилиб, мустақил тадқиқотлар олиб борадилар. Хорижий тиллардан инглиз ва хитой тиллари кучайтирилган тартибда ўқитилади.

Шу билан бирга, ўқув дастурининг салмоқли ҳамда муҳим қисми она тили, Ўзбекистон тарихи, адабиёти ва маданиятига ажратилган.

"Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзлиги ва миллий маданияти билан боғлиқликни доимий сингдириб бориш зарур — менимча, таълимда энг тўғри ёндашув шу", деди Саида Мирзиёева.

Киритилди: 18:51 15.09.2026. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!