Саида Мирзиёева Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан учрашди. Улар ўз меҳнати, билими ва масъулиятлилиги билан кун сайин мамлакатимизга бўлган ишончни юксалтириб келмоқда.
"Ватандан узоқда бўлишларига қарамай, Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқани сақлаб қолаётганликлари айниқса таҳсинга лойиқ. Бу каби учрашувлар ҳар сафар ўзгача фахр туйғусини уйғотади. Юртдошларимиз юқори касбий маҳорати билан халқаро майдонда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлаётгани ҳамда глобал вазифалар ечимида фаол иштирок этаётганини кўриш кишини руҳлантиради, қувонтиради.
Бундай малакали мутахассислар сафининг янада кенгайиши жуда муҳим. Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз", деб ёзади Саида Мирзиёева.