Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар жараёнида жароҳат олди.
Тиббий диагностик ва клиник текширувлар хулосасига кўра, футболчининг оёғи болдир мушак қисмида ноқулайлик юзага келган. Алижоновнинг тўлиқ тикланиши учун камида бир ҳафта муддат талаб этилиши маълум қилинди.
Айни пайтда ҳимоячи терма жамоа тиббий штаби назорати остида индивидуал дастур асосида тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.