Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Бугун Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми ўз ишини бошлади.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг анжуман иштирокчилари — бутун Осиёдан жам бўлган етакчи аёлларга: сиёсатчи, тадбиркор, олима ва экспертларга йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Президент мурожаатида форум қатнашчиларининг юксак касбий маҳорати, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясига самарали хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.