Унинг адвокати эса "Бу бир Жип тўла пул" эканини айтди.
Украина президенти офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак агар суд 180 миллион гривен (тахминан тўрт миллион доллар) миқдорида гаров белгиласа, уни тўлаш учун етарли маблағи йўқлигини маълум қилди.
Ермакнинг адвокати ҳар қандай гаров миқдори шахснинг уни тўлаш имкониятига мос келиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳимояси остидаги шахснинг даромади тахминан 10 миллион гривенни ташкил қилади, шунингдек, унда 2019 йилда ишлаб чиқарилган Мерcедес автомобили ва уч хонали квартира бор.
"Улар жуда қиммат деб ўйламайман. 2019 йилги Мерcедес бу қанчадир пул, балки 50 минг доллардир. Аммо 180 миллион — бу 4 миллион доллар дегани. Бу, эҳтимол, бир Жип тўла пул бўлса керак", — деди адвокат.
Ермак жиноий гуруҳ таркибида пул ювишда — Киев яқинидаги "Династия" мажмуаси қурилиши орқали иштирок этганликда гумон қилинмоқда (тергов талқинига кўра, тўртта қароргоҳдан бири унга мўлжалланган бўлган).