Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

БАА Эронга яширин зарбалар бермоқда

БАА Эронга яширин зарбалар бермоқда

Бирлашган Араб Амирликлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши давомида эрон объектларига махфий зарбалар бермоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal 11 май, душанба куни эълон қилинган мақоласида хабар берди.

WSJ манбасининг айтишича, зарбалардан бири апрель ойи бошида Басра кўрфазидаги Эроннинг Лаван оролида жойлашган нефтьни қайта ишлаш заводига берилган. Ҳужум АҚШ президенти Дональд Трамп ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилишга тайёрланаётган вақтда амалга оширилган. Зарба натижасида НҚИЗда ёнғин чиққан ва у ишдан чиққан.

Мақола муаллифлари эслатишича, шундан сўнг Эрон жавоб тариқасида БААдаги нишонларга баллистик ракеталар ва дронлар билан бир қатор ҳужумлар уюштирган. Шу билан бирга, Вашингтон араб давлатининг Форс кўрфазидаги урушга қўшилишини “жимгина олқишлаган”.

Мақолада қайд этилишича, Эрон БААга 2800 та баллистик ракета ва дрон зарбасини йўллаган. Бу Исроил ва кўрфаздаги бошқа ҳар қандай давлатга нисбатан кўпроқ ҳисобланади.

Ҳужумлар Амирликлар иқтисодиётига жиддий зарар етказган. Компанияларда оммавий ишдан бўшатишлар ва маошсиз таътилга чиқаришлар кузатилган. Шунингдек, БАА амалдорларидан бирининг сўзларига кўра, Эронга нисбатан стратегик муносабат тубдан ўзгарган — энди у мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий моделини издан чиқаришга интилаётган “ёвуз куч” сифатида қабул қилинмоқда.

Шу билан бирга, БАА Ташқи ишлар вазирлиги Эронга берилган зарбаларга изоҳ беришдан бош тортган, аммо Абу-Дабининг душманона ҳаракатларга жавоб қайтариш ҳуқуқи ҳақидаги аввалги баёнотларига ишора қилган.

Киритилди: Бугун 09:28. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!