Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишди.
Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак.
Эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги боғча қурилади. Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.
"Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида ўқиётган ёшларнинг иштиёқи, келажакка ишончи мени беҳад қувонтирди. Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак", деб ёзди С. Мирзиёева.