Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Ашхободда муҳим учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Ашхободда муҳим учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Ашхободда Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди.

«Мулоқотлар яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради. Учрашувларимиз бундан кейин ҳам фақат яхшиликка хизмат қилишини, одамларга нафи тегадиган эзгу амалларга айланиб, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштиришини истардим», – деб ёзди Президент Администрацияси раҳбари.

Киритилди: 17:56 21.10.2026. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!