Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева: "Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди"

Саида Мирзиёева: "Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди"

Бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган барчага, биринчи навбатда, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат, бошпана ва психологик ёрдам кўрсатган пойтахтимизнинг жонкуяр аҳолисига миннатдорлик билдираман.

Қутқарувчилар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимларига, тез тиббий ёрдам шифокорларига алоҳида раҳмат айтаман. Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди.

Сизлар — мамлакатимизнинг ҳақиқий ватанпарварларисиз.

Ишонтириб айтмоқчиманки, Президентимиз топшириқлари билан фожиа оқибатларини тезда бартараф этиш учун барча имкониятлар ишга солинган. Давлатимиз раҳбари учун ҳар бир фуқаро муҳим ва қадрли. Фурсатдан фойдаланиб, жабрланганларнинг оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Бундай кунлар бизни ҳам бирлаштиради, ҳам синайди. Барчамиз мавжуд вазиятдан тўғри сабоқ чиқарамиз, деб умид қиламан.

Юртимиз тинч бўлсин.

Киритилди: 21:38 28.09.2023. Ўқилди: 11355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!