Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси ва "Vision Invest" компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан учрашди.
Учрашувда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшадиган энергетика, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда ишончли ривожланиш суръатларини намойиш этаётган Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.